Хоразмда “права” олиб беришни вада қилган фирибгар 7 млн сўм билан ушланди.
date_range10.01.2024, 11:51
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаро М.Р.ни гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддасининг (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш