Давлат бюджетидан энг кўп маблағ қайси вазирликларга ажратилди?
date_range26.12.2023, 18:33
2024 йил учун Давлат бюджети Президент томонидан тасдиқланди. Ҳужжатда қайси вазирликка энг кўп маблағ ажратилганини эслатиб ўтамиз. 2024 йилда Давлат бюджетидан энг кўп маблағ оладиган топ 10 та вазирлик:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 91 трлн 928 млрд сўм; 2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 46 трлн 647 млрд сўм; 3. Сув хўжалиги вазирлиги — 10 трлн 440 млрд сўм; 4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 7 трлн 130 млрд сўм; 5. Транспорт вазирлиги — 6 трлн 186 млрд сўм; 6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 4 трлн 587 млрд сўм; 7. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 795 млрд сўм; 8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги — 1 трлн 769 млрд сўм; 9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 711 млрд сўм; 10. Маданият вазирлигига 1 трлн 100 млрд сўм маблағ ажратилади.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш