Урганч давлат университети бош биноси электр шитида қисқа туташув сабабли кичик ёнғин содир бўлди. Ушбу ёнғинни бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасига тезкор хабар берилди.
УрДу матбуот хизмати хабарига кўра ҳозирда Урганч давлат университети асосий биносининг ертўласидаги электр токини тақсимлаш шитида содир бўлган қисқа туташув оқибатлари Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тўлиқ бартараф этилган. Бино конструкциясига ҳеч қандай талофат етказилмади ҳамда қисқа туташув натижасида жабрланганлар йўқ.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш