Хоразм вилоят ҳудудида турли жиноятларга алоқадор фуқаролар аниқланиб, гумондорларнинг яшаш уйларида ўтказилган тинтувлар жараёнида 4 кг 800 граммдан ортиқ оғирликдаги гиёҳвандлик воситалари, 97 дона психотроп моддалар, 1 та пневматик қурол, 2 та совуқ қурол (бита ва кастет) ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.
Хозирги кунда юқоридаги ҳолатлар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми, 276-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисмига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, 3 нафар шахс эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари ички ишлар органлари томонидан олиб борилмоқда.
Бундан ташқари юқоридаги тезкор-профилактик тадбир давомида тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 12 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш