image

Хоразм вилояти ИИБда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

date_range18.11.2023, 00:01
Хоразм вилояти ИИБда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилиб унда ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари, журналист ва блогерлар иштирок этди. 
Тадбирда иштирокчилар Хива шаҳридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси биноси ва ундаги шарт шароит ва хизмат хоналари билан яқиндан танишди.
Шундан сўнг иштирокчилар ички ишлар органларининг шонли тарихи, кечаси ва бугуни акс этган музей фаолияти билан танишди.
Тадбир давомида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасидаги хизмат хоналарининг фаолияти, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамда уларни фош этишда ушбу хизматнинг аҳамияти ва коррупцион ҳолатлар қандай оқибатларга олиб келиши ҳақида маълумотлар берилди.