Хоразмни сув билан таъминловчи МЧЖ нинг қарз сабабли 7 та автомашинаси хатланди.
date_range13.11.2023, 13:07
Хоразм вилояти солиқ бошқармаси томонидан Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида солиқ қарздорликларини ундириш учун хатлов тадбирлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг октябр ойида ўтказилган тадбирлар натижасида 16,3 млрд сўм миқдоридаги солиқ қарзи тўловлари амалга оширилди.
Шунингдек, Урганч шаҳрида ўтказилган хатловда «Хоразм сув таъминоти» МЧЖнинг 610,9 млн сўм солиқ қарзини унинг мол-мулкидан ундириш мақсадида жамиятнинг 7 та хизмат автомашиналари хатланиниб жарима майдонига қўйилди. Хатлов жараёнида қарздорнинг 220 млн сўм солиқ қарздорлиги бюджетга ундирилиши таъминланди, дейилади Хоразм вилояти солиқ бошқармаси Матбуот хизмати хабарида.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш