Янгиариқ туманида бир қизни зўрлаган 4 нафар фуқаро 10 ва 11 йилларга қамалди.
date_range04.11.2023, 15:46
2023 йил 1 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судида Ж. Р. (2001 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган), Ф. Р. (2002 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган), О. О. (1998 йилда Хоразм вилоятида туғилган, мактаб ўқитувчиси, муқаддам судланмаган) ва М. Ш. (2001 йилда Хоразм вилоятида туғилган, ишсиз, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг раиси Ж. Жуманиёзов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Ж. Р., Ф. Р., О. О. ва М. Ш. Жиноят кодексининг олдинги таҳрирдаги 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларнини содир этганликда айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида Ж. Р.га 11 йил, Ф. Р.га 11 йил, О. О.га 10 йил 1 ой ва М. Ш.га 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш