«Сукут сақлама» лойиҳаси Хоразм вилоят адлия бошқармаси собиқ бошлиғи Айбек Машарипов ва туман ФВБ раҳбари Анвар Курязов Урганчдаги оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган тарбияланувчилари (15-17 ёшли уч нафар қиз) билан 10 ой давомида жинсий алоқада бўлиб келгани, бунда уларга меҳрибонлик уйи мудири кўмак бергани, суд эса амалдорларга 1,5 йиллик озодликни чеклаш жазоси тайинлагани ҳақида хабар берганди.3 ноябрь куни Тошкент шаҳри судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида Урганчдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлган икки собиқ амалдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Аввал белгиланган уй қамоғи жазоси бекор қилиниб, собиқ мансабдорларнинг ҳар бирига Жиноят кодексининг 59-моддаси (Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.