Хоразмда ҳимоясидаги шаҳсни пора беришда қизиқтирган адвокат 3 йилга қамалди.
date_range25.10.2023, 16:51
Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судида 1967 йилда Боғот туманида туғилган, оилали, маълумоти олий “Л.” адвокатлик бюроси адвокати лавозимида ишлаган Р.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши кўриб чиқилди.Судда аниқланишича Р.Қ ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, “Л.” адвокатлик бюроси адвокати лавозимида ишлаб келиб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ҳимояси остида бўлган У.Н.га нисбатан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят ишининг бир қисмини тугатишни ваъда қилиб, эвазига терговчига 10.000.000 сўмни бериши кераклигини айтиб, алдаб, уни мансабдор шахсга пора беришга қизиқтириб, 2023 йил 27 март куни хизмат хонасида У.Н.дан 10.000.000 сўмни фирибгарлик йўли қўлга киритиб, пора бериш жинояти содир қилишига далолатчилик қилган.
Бундан ташқари, судланувчи Р.Қ., такроран, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноят ишини У.Н.га нисбатан бўлган бир қисмини ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган ҳолатини терговчи орқали электрон жиноий-ҳуқуқий статистика ахборот тизимига ҳисобга қўйдирмасликни ваъда қилиб, эвазига терговчига 1000 АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, уни такроран мансабдор шахсга пора беришга қизиқтирган. 2023 йил 17 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг хатти-ҳаракатлари туфайли Р.Қ. ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, 1.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга суиқасд қилиб, У.Н.ни пора бериш жинояти содир қилишига далолатчилик қилган.
Судланувчи Р.Қ. жиноий ҳаракатларни содир этиш вақтидаги суҳбатидан ёзиб олинган овоз 8264 ва 8265-сонли экспертиза хулосаларига кўра Р.Қ.га тегишли эканлиги тасдиқланган.
Суд, давлат айбловчисининг хулосасини, тарафларнинг кўрсатмаларини, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб ҳукм қилди. Унга кўра Р.Қ. ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди, 25,168-моддаси 3-қисми “б,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, 59,61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ЖКнинг 45-моддасига асосан 1 йил адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 3 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг














Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш