Боғот тумани ва Амударё маҳалласида ЙТХ сабабли 2 нафар фуқарo вафот этди.
date_range12.08.2023, 00:08

Боғот тумани, Янгиқадам маҳалласида яшовчи 1998-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 4-август куни соат 22:00 ларда ўзига тегишли бўлган Lacetti русумли автомашинани Хонқа тумани, Ёшкуч маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Ҳазорасп йўлининг 7 километрида бошқариб бораётиб, бошқарувни йўқотиб йўл четидаги дарахтга урилб агдарилган, натижада автомашина йўловчиси Боғот тумани, Янгиқадам маҳалласида яшаган 1998-йилда туғилган шахс олган тан жароҳатларидан туман касалхонасида вафот этган.
Амударё маҳалласи, Фаровонҳаёт кўчасида яшовчи 1979-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 4-август куни соат 00:40 ларда Урганч-Ҳазорасп автомобил йўлининг Темирчи маҳалласи ҳудудидан ўтган, 55 километрида Cobalt русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ўзига қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган Муҳомон маҳалласида яшаган 1981-йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Damas русумли автомашина билан тўқнашиб кетган, натижада ўзи ҳамда Damas автомашина салонида бўлган 2 нафар йўловчилар турли даражадаги тан жарохатлари билан туман касалхонасига ётқизилган. Damas ҳайдовчиси эса кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай туман касалхонасида вафот этган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш