HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Боғот ва Урганчда фирибгарлик, Ҳазорасп туманида эса ўғрилик жиноятлари аниқланди.

▪️Боғот тумани, Ашхабод маҳалласида яшовчи 1996-йилда туғилган шахс жорий йилнинг 31-июл куни ўзига тегишли бўлган Боғот тумани, Ашхобод маҳалласидаги қишлоқ хўжалик харитасининг 562-контурида жойлашган 5 сотих ер майдонини Ашхобод маҳалласида яшовчи фуқарога турар жой қуриши учун 10.000$га сотишини ва кадастр идораларида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб кимёвий ишлов берилган 9000$ ва 11млн сўм пулларни фирбгарлик йўли билан олган вақтларда ушланган.

▪️Урганч шаҳар, Улуғбек кўчасида яшовчи 1990-йилда туғилган шахс 2022-йилнинг октябр ойларида Жайҳун автомошина бозорида Хива шаҳар, Туркистон кўчасида яшовчи 1950-йилда туғилган аёлга тақибда бўлган Нехиа-2 русумли автомашинани гўёки ўзиники деб алдаб олди сотти қилб номига ўтирб беришига ишонтириб жабирланувчининг ўғлидан 50 млн сўм пулларини олиб, кейинчалик автомашинани номига ўтказмай, пулларни ҳам қайтариб бермасдан, фирбгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Ҳазаросп тумани, Наврўз кўчасида яшовчи 1979-йилда туғилган шахс ўзининг Ал-Хоразмий маҳалласида яшовчи танишлари билан олдиндан жиноий тил бириктирб, 2023-йил 20-июлда соат 04:00 ларда Ҳазаросп тумани, Баркамол маҳалласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахснинг уйини боғ томонидаги овулхонасининг эшигини қулфини бузиб очиб 1 бош қўйни ўғирлаб кетган.

Юқоридаги ўғрилик ва фирбгарлик жиноятларини содир қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗