
▪️Шовот тумани, Узункўл маҳалласида яшовчи 1982-йилда тугилган шахс 2023-йилнинг июл ойи бошларида Шовот тумани, Замахшарий кўчасида жойлашган дўконга ҳаридор сифатида кириб 2 дона жами бахоси 360 минг сўмлик соч олиш ускунасини ўғирлаган. Шунингдек, 2023-йилнинг 9-июл куни яна ўша дўконга мижоз сифатида кириб жами баҳоси 20 млн 718 минг сўмлик қурилиш молларини ўғирлаб кетган.
▪️Урганч шаҳар, Саҳоват маҳалласида яшовчи 1984-йилда туғилган шахс олдиндан таниши бўлган Урганч тумани, Мевазор маҳалласида яшовчи 1979-йилда туғилган шахсни ишончига кириб, ундан дастлаб тадбиркорлик ишлари билан шуғулланишини айтиб 2021-йил январ ойида 20 млн сўм пулларини, кейинчалик турар жой қуриш мақсадида ер майдони борлигини айтиб, алдаб жами 70 млн сўм пулларини, шунингдек Malibu-2 русумли автомашинасини сотиб ўрнига бошқа автомашина олиб беришини айтиб 20.000$ пулларини олиб, фирбгарлик жиноятларини содир қилган.
▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1978-йилда туғилган шахс 2021-йилнинг август ойида ози раҳбарлик қилб келаётган МЧЖга тегишли бўлган Nexia-3 русумли автомашинани Шовот тумани, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи 1971-йилда туғилган шахсга 67 млн сўмга сотиб, машинани шу кунга қадар унинг номига ўтказиб бермасдан ушбу пулларни фирбгарлик йўли билан қўлга киритган.
Юқоридаги жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.