▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1987-йилда туғилган шахс 2021-йил октябр ойида таниши Қўшкўпир туманида яшовчи 1984-йилда туғилган шахсга Жентра русумли автомашинага навбатга ёзилиб қўйганлигини автомашина келганидан сўнг унинг номига ўтказиб беришини айтиб, алдаб 152млн сўм ва 10600$ миқдордаги пулларни олиб автомашинани номига ўтказмасдан пулларини фирбгарлик йўли билан қўлга киритган.▪️Боғот туманида яшовчи 1981-йилда туғилган шахс 2023-йил 27-июн куни соат 09:30ларда Ҳазорасп туманида жойлашган Ҳазарс универсал савдо комплехсида тадбиркорлик қилувчи 1987-йилда туғилган шахснинг пулларини савдо растасида қўйганлиги ва савдо растасида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб 7млн сўм пулларини оғирлаб, ўғирлик жиноятини содир қилган пайтида вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.
Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.