image

Меҳмонхона кредит қарзи учун бой берилди

date_range20.07.2023, 13:28
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро иқтисодий судининг 04.01.2023 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “B.M.K.” МЧЖдан ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” фойдасига жами 8,1 млрд. сўм кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. 

Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида кредит шартномасига асосан гаровга қўйилган 3 қаватли меҳмонхона биноси рўйхатга олиниб, хатланган.

Баҳолаш ҳисоботларига кўра бинонинг дастлабки сотиш бозор қиймати 5 млрд. сўм деб белгиланган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида хатланган мол-мулк 03.05.2023 йилда электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида сотиш учун чиқарилган.

Ўтказилган аукцион натижасига кўра, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш биноси 6,1 млрд. сўмга сотилган.

Сотувдан тушган маблағлари кредит қарзини бартараф этиш учун ундирувчи АТИБ “Ипотекабанк” ҳисоб рақамига ўтказилди.

Ҳозирда кредит қарзининг қолган қисмини ундириш чоралари кўрилмоқда. 

©️Муроджон Тажимуратов, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси