image

Урганч ва Хива туманларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.

date_range14.07.2023, 16:07

Урганч шаҳри, Наманган кўчасида яшовчи 1991 йилда туғилган шаҳс 2021 йил 26 декабр куни Урганч туманида Жайҳун маҳалласи ҳудудида жойлашган автомашина бозорида Хонқа туманида Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқарони ишончига кириб банкда гаровда турган Спарк русумли автомашинани жами 6500$ га сотиб шу кунгача автомашинани номига ўтказиб бермасдан ёки пулларни қайтариб бермасдан ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Хива тумани, Гандимён қишлоғида яшовчи 1989 йилда туғулган шаҳс 2022 йилнинг апрел ойида 2 нафар фуқароларга Урганч шаҳар Темирйўлчи маҳалласидан турар жой қуриш учун 600.м.кв ер майдонини 50.000$ га сотишини айтиб 1000$ ва 3млн сўм пулларини олиб ушбу пулларни ўзининг шаҳсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Юқорида келтирилган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилмоқда.