HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Ҳазорасп туманида яшаш хонадонида гиёҳвандлик моддасини экиб қўйган фуқаролар аниқланди.


▪️Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлими ходимлари томонидан 2023-йил 29-июн куни ўтказилган тезкор тадбир давомида П.Маҳмуд маҳалласида яшовчи 1968-йилда туғилган шахснинг уйини боғ томорқаси кўздан кечирилганида 5 туп Каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

▪️Ҳазорасп тумани, Темирчи маскани маҳаллласида яшовчи 1981-йилда туғилган шахснинг уйини боғ томорқаси кўздан кечирилганда эса у 10 туп Каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

▪️Ҳазорасп тумани, Яккатут маҳалласида яшовчи 1960-йилда туғилган шахснинг уйи боғ томони кўздан кечирилганда эса 20 туп Каннабис ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича барча шахсларга нисбатан жиноят иши қўзгатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗