image

Хоразм вилоятида фирибгарлик жиноятлари фош этилди.

date_range24.06.2023, 03:31
▪️Гурлан тумани, Жалоир маҳалласида яшовчи 1996-йилда туғилган шахс 2020-йилнинг декабр ойида шу маҳаллада яшовчи аёл таниши билан учрашиб, унга қариндоши номида бўлган жой ўрнини сотишини айтиб, уни аслида қариндошини номида бўлмаган сохта ҳужжатларни кўрсатиб, ушбу маҳалладоши бўлган аёлдан 2020-йил декабр ойидан 2021-йил феврал ойигача бўлган вақт оралиғида 46млн 500минг сўм пулларни олиб фирбгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Қўшкўпир туманида яшовчи 1980-йилда туғилган шахс шу йилнинг 14-июн куни соат 13:30 ларда Урганч шаҳрида яшовчи фуқаронинг танишини вилоят соғлиқни сақлаш тасарруфидаги шифохоналарнинг бирига ҳамшира лавозимига ишга киритиб беришини ваъда қилиб, ундан 1000$ни фирбгарлик йўли билан олган пайтида ушланган.

▪️Хива тумани, Шомаҳулим маҳалласида яшовчи 2001-йилда туғилган шахс, Тошкент шаҳрида яшовчи аёл танишининг ишончига кириб, уни Қирғизистон Республикасидаги олийгоҳдаги ўқишини Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатувчи бошқа бир олийгоҳга кўчириб беришини ваъда қилиб, ундан 2021-йилнинг октябр ойида 2300$ миқдорида пулларини фирбгарлик йўли билан қўлга киритб, ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.

▪️Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида рўйхатда турган 1965-йилда туғилган шахс, 2021-йилнинг апрел ойида Хива шаҳрида яшовчи танишини ишончига кириб, уни келинлари номида бўлган 2 та Лабо русумли автомашиналарни 20.000$ га ҳисоблаб, кейинчалик эса 10.000$ни жами 30.000$ни қарзга олиб, Туркия Республикасидан лак, бўёқ маҳсулотлари олиб келиб, сотиб фойда кўришларини айтиб, алдаб бугунги кунга қадар маҳсулотларни ёки олинган пулларни қайтариб бермасдан, фирбгарлик жиноятларини содир қилган.

Юқоридаги фирбгарлик жинояти содир қилган барча шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.