
▪️Урганч шаҳар, Жамбул маҳалласида яшовчи 1977-йилда туғилган аёл ўзининг танишини алдаб юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Германия давлатига ишлашга юборишда амалий ёрдам беришини айтиб, хорижий чиқиш визасини тўғирлаб бериши ва 2 ҳафта ичида Германия давлатига юбориши эвазига 2000$ талаб қилиб, олдиндан 500$ беришини кейинчалик виза ҳужжатлари тўғирлагандан кейин 1500$ ни беришини айтиб 500$ ва 2млн 600минг сўм пулларини фирбгарлик ёли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
▪️Шовот туманида яшовчи 1982-йилда туғилган шахс фермер хўжалиги раҳбари бўлиб ишлаб келиб 2019-йил январ ойида ўзига тегишли бўлган Урганч туманида жойлашган фермахона ва қушхона биносини фуқарога 115000$ га ва фермахона ҳудудида турган минерал ўғитларни 15000$га сотишга келишиб ушбу шахсдан келишилган пулларни олган бўлишига қарамасдан ҳозирги кунга қадар бинони фуқаронинг номига ўтказиб бермасдан келаётганлиги аниқланган.
Юқоридаги фирбгарлик жиноятини содир қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.