
Ҳабар берганимиздек Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалиги ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилганлиги, шу билан бирга 3 туп дарахт шикасланганлик ҳолати аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим қилинган эди. Хоразм вилояти Жиноят ишлари бўйича Қўшкўпир туман суди томонидан чиқарилган ҳукмга кўра, фермер хўжалиги рахбари Б.А Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 198-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 2 йил озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Шунингдек, содир қилинган жиноят натижасида табиатга етказилган 193 млн 800 минг сўм зарар судланувчи Б.А.дан Хоразм вилояти Экология бошқармаси фойдасига ундирилиши белгиланди.