HUDUD YANGILIKLARI • ÖZBEKISTON • DUNYO
TelegramInstagram
XORAZMNING BUGUNGI KUNIHudud hayoti, muhim qarorlar va dolzarb xabarlar
DOLZARBXorazm va Özbekistondagi muhim voqealar bir manzildaKanalga obuna böliş ↗
Reklamangizni Xorazmliklar.uz saytida joylaştiringReklama uçun maydon
XORAZMLIKLAR TASMASI

Sönggi yangiliklar.

Гурланда кўчада юриш бадали 10 минг доллар.

Хоразм вилояти. 2023 йил 09 июнь куни 38 ёшли И.У. туман ИИБ бошлиғининг номига ариза билан мурожаат қилиб, ўнда 36 ёшли М.Б. ва 30 ёшли​М.Э.лар, унга кўчада тинч юриши учун улар айтган пулларни ўз вақтида ушбу шахсларга бериб боришини, акс ҳолда унга тегишли бўлган мол-мулкига шикаст етказишларини айтиб, уни ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиб, 2022 йил 06 декабрь кунидан 2023 йил февраль ойигача ундан 58 млн. сўм пулларини олиб келган бўлишига қарамасдан, жорий йилнинг 6-8 июнь кунлари унга қўнғироқ қилишиб, 10.000 АҚШ доллари топиб олиб келишини, акс холда уни тинч қўймаслигини, ушбу пулларни олиб келмаган тақдирда, унга тегишли бўлган транспорт воситаларини тортиб олиб қўйиш билан қўрқитиб келаётганликларини баён этиб, ушбу шахсларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза асосида вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБУЖҚКБ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўйича, олиб борилган тезкор тадбир давомида юқорида кўрсатилган шахслар аризачи билан олдиндан келишилган Гурлан тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган “Илхомбой” кафесида учрашиб, ундан талаб қилган 10.000 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Гурлан тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан М.Б. ваМ.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 165-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб,ушбу шахсларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти
Uşbu xabarni ulaşing
MAXSUS BÖLIM

Voqealar markazida — Xorazm

Dolzarb mavzularni izçil yoritamiz.

Xorazm yangiliklari ↗