
▪️Хива шаҳрида яшовчи, 1980-йилда туғилган шахс танишига 2020-йил феврал ойида Хива шаҳар Гулистон маҳалласидан турар жой қуриш учун 370мкв ер майдонини беришини айтиб алдаб эвазига келишилган 4000$дан 3600$ни олиб бугунги кунга қадар ер майдонини ёки олинган пулларни қайтариб бермасдан фирбгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.
▪️Хива шаҳрида яшовчи 1978-йилда туғилган аёл 2022-йилнинг ноябр ойидан 2023-йилнинг апрел ойига қадар 17 нафар фуқароларга чет давлатга ишлашга юборишини айтиб улардан жами 25000$ миқдордаги пулларни қўлга киритб, уларни чет давлатларга ишга юбормасдан ёки пулларини қайтариб бермасдан фирбгарлик қилганлиги аниқланган.
Ушбу шахсларга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.