image

Хоразмда троллейбус хизматлари яхшиланади.

date_range26.05.2023, 02:26

Хоразм вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши билан: Хоразм троллейбус бошқармаси давлат корхонасига қарашли юқори кучланишли электр симлари ўрнатилган 1797 та темирбетон устунларини таъмирлаш учун 314 900 000 (уч юз ўн тўрт миллион тўққиз юз минг) сўм Хоразм троллейбус бошқармаси давлат корхонасига вилоят маҳаллий бюджетининг 2023-йил I чорак даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан ажратилди.

❗️Маълумот ўрнида: Урганч-Хива-Урганч троллейбус линияси 1998-йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллиги муносабати билан ишга туширилган. Урганч ва Хива ўртасидаги троллейбус линияси – бугунги кунда дунёда фаолият кўрсатаётган иккита шаҳарлараро тизимдан биридир. Унинг узунлиги бир томонга 35,6 километрни ташкил этади.