
Хоразм вилояти Боғот туман тиббиёт бирлашмаси 18 май куни 1,2 миллиард сўмлик тендер натижаларини эълон қилди. Унга кўра ғолиб компания бирлашма биносининг томида қуёш панелларини ўрнатиши керак.
Тендерда 10 та ташкилот иштирок этган. Экологик энергия, 10 нафар рақобатчи, ҳаммаси идеал. Ҳм, йўқ. Бу ерда баъзи бир ғалати ҳолатлар бор.
Биринчидан, охирида 10 нафар рақобатчининг фақатгина 2 таси баҳоланган, қолган 8 таси четлатилган. Тендер комиссияси протоколда бирорта иштрокчини четлатилиш сабабини киритиб ўтмаган, шунчаки чеклатгани ҳақида маълумот бор.
Иккинчидан, тендерда озиқ овқат сақлаш ва етказиш билан шуғулланадиган "Янгиариқ Заҳира" МЧЖ ютган. Фирманинг номида шунақа ёзилган: "ЯНГИАРИҚ ЗАХИРА" маъсулияти чекланган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхонаси, нимагадир протоколда унинг тўлиқ номи келтирилмаган. Агар бу ҳам сизни ишонтиролмаса, Россия божхоначилари томонидан тузилган декларация ва бу фирма чегарадан нималар олиб ўтганига қаранг.
Учинчидан, техник шартларда етказиб берувчининг омборида махсулот мавжуд бўлиши керак деган. Қаердадир қуёш панеллари пиёзлар билан мазза қилиб ётганига ишонгим келмаяпди.
Хуллас, мани таҳминимча "Янгиариқ Заҳира" бу ерда аслида ишни бажарувчи эмас, махсулотни финалгача етиб келган заҳирадаги СУНРИСЕ ИНФО ТЕЧНОЛОГИЕС МЧЖ етказиб берса керак, чунки у қуёш панеллари билан шуғулланади.
Тушунтираман.
Бизда баъзи тендер жараёнларида ўзига ҳос ҳолатлар учрайди. Дейлик тендер эълон қилинади, унда бу иш билан шуғулланмайдиган фирма ғолиб бўлади ва вақт ўтиб ғолибликдан воз кечади, заҳирадаги ғолиб эса ишни ўзига олади, аслида ишларни у қилиши аввалдан аниқ бўлган бўлади. Бу ўзига ҳос алдамчи ҳаракатлар.
Тепадаги вазиятда ҳам шуни ҳиди келяпди, билмадим, мутасадди органлар ўрганиб чиқишига арзийдиган ҳолат манимча.