image

Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг орқа томонидаги ноқонуний қурилма буздирилди.

date_range23.05.2023, 22:35

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг жавобгар Ж.Матякубов томонидан Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорининг орқа томонида жойлашган 60,0 кв.метр ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган енгил конструкцияли бостирма ҳамда пойдеворни унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган. 

Давлат ижрочиси томонидан қарздор ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилган қурилмани бузмаган. 


Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.

©️Ҳикматжон Отабоев, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими давлат ижрочиси