Ичон-қалъа деворлари ҳақида сиз билмаган маълумотлар.
date_range22.05.2023, 12:02
Ичон-қалъа деб аталувчи кўҳна қалъа эрамиздан аввалги VI-V асрларда қурилган. Қалъа деворининг узунлиги 2200 метр, умумий ички майдони 26 гектар, яъни, шарқдан ғарбга 450, шимолдан жанубга 600 метрни ташкил этади.
Шаҳардаги иккала қалъа девори ҳам хом лойдан ва айрим жойлари хом ғиштдан 8-10 метр баландликда қурилган бўлиб, устида соқчилар, ҳимоячилар ва арава юриши учун йўлак, тепа қисмидан ўқ отиш учун махсус тешик – шинаклар қўйилган.
Деворнинг асоси 10-15 метрдан 20 метргача, тепаси 4-5 метр қалинликда қурилган. Шаҳардаги ҳар бир қалъа деворининг ва дарвозаларнинг ўз тарихи, ривоят ва афсоналари ҳам бор. Дарвозанинг ичкарисида соқчилар учун махсус хоналар мавжуд бўлиб, улар мустаҳкам қилиб битказилган.
Кўҳна шаҳар дарвозалари олдида ва ичкарисида савдо расталари, чорсулар жойлашган. Дарвозалар кечалари ёпилиб, эрталаб саҳарда очилган.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш