Хоразмда халқаро илмий-амалий конференсия бошланди.
date_range20.05.2023, 11:11
Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ва Урганч давлат университети ҳамкорлигида “Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолияти. Ануштегин Хоразмшоҳлар сулоласининг ўзбек давлатчилигидаги ўрни”мавзусида халқаро илмий-амалий конференсия иш бошлади.
Конференсияда Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган қолаверса, юртимизнинг турли ҳудудларидан тарихчи олимлар, Урганч давлат университети раҳбарияти бошчилигида Тарих факултети профессор-ўқитувчилари, талабалар иштирок этмоқда.
Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов анжуманни очиб берар экан, султон Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг Ватан озодлиги йўлидаги жасорати ва матонатини эътироф этиб, буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида чет эллик илмий тадқиқотчилар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш хусусида тўхталди.Конференсияга УрДУ ректори Бахром Абдуллаев модераторлик қилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш