
Шу йилнинг 10-май куни соат 12:00 ларда Фарғона вилояти Фарғона тумани Водил қишлоғида яшовчи 1957-йилда туғилган шахс ўзининг бошқарувидаги Нехиа-2 русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Тупроққалъа тумани Нукус маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Қарши-Ғузор-Нукус-Қўнғирот-Бенов автомагистрал йўлининг 352 километрида бошқариб келаётиб кучли чарчоқ оқибатида бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетиб бетон ва темир тўсиқларга бориб урилган, натижада автомашина салонида бўлган Фарғоналик йўловчи олган тан жарохатларидан воқеа жойида вафот этган.


