Хоразмда права олиб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.
date_range18.05.2023, 15:41

Департаментнинг Шовот туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “H.A.” МЧЖ шаклидаги автомактаб амалий машқ ўргатувчиси вазифасида ишлаган М.О. фуқаро И.Х.ни ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўтказиладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш