
Жорий йилнинг баҳор мавсумида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Хоразм вилояти ҳудудига жами 43 минг 873 туп гужум дарахти екилди. Гужум дарахти жой танламас, ёнтоққа ўхшаб чуқур илдиз отиб, қурғоқчил, шўрланган йерларда ҳам ўсаверади. Барглари тукчалар билан қоплангани боис қуёш тафтини ўтказмайди. Шу боис иҳотазорлар барпо етишда, асосан, гужум дарахтидан фойдаланилади. Дарҳақиқат, гужум қум кўчкиларининг олдини олиш, шамол йўлини тўсиш, тупроқни ерозиядан асрашдан ташқари, иқлимни мўътадил сақлашда ноёб хусусиятларга ега дарахт ҳисобланади. Гужум дарахти карбонат ангидрид газини ютиб, кўп миқдорда кислород ишлаб чиқаради, ноорганик чангларни тутиб, ҳавони тозалайди. Бу-ҳар қандай иссиқ, хусусан, воҳанинг кескин-континентал иқлим шароитида ҳам инсоннинг ҳордиқ чиқариши учун қулайлик яратади. Гужум дарахти ўта чидамли бўлиб, юз йилдан ортиқ умр кўради.
Табиат ресурслари вазирлиги Хоразм вилояти бошқармаси матбуот хизмати