Хоразмдаги чўл ҳудудларда "Сафари", "Ралли" ва бошқа экстремал обектлар ташкил қилинади.
date_range16.05.2023, 02:22
Хоразмда Хорижий сайёҳларни жалб қилиш учун жорий йил давомида қилинадиган ишлар режаси тасдиқланди:▪️Вилоятга 561 минг нафар хорижий туристлар ташрифини ташкил этиш чораларини кўриш. ▪️Хоразм вилоятига хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакилларини жалб қилган ҳолда инфотур ташкил қилиш.
▪️Озарбайжон давлатининг “Ичери шаҳар” туристик мажмуаси ҳамда Хоразм вилоятидаги “Ичан қалъа” давлат музей-қўриқхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини имзолаш.
▪️Хива ва Боғот туманларида туристларни жалб қиладиган обектлар таркибини ўрганиш ва харитасини тузиш.
▪️Хива шаҳридаги “Ичан-қалъа” давлат музей қўриқхонаси тарихий обидаларининг контентларини яратиш.
▪️Ёзги мавсумда кўпроқ сайёҳ жалб қилиш учун қўриқхона, миллий табиат боғи ва табиат ёдгорликлари имкониятидан кенг фойдаланиш, чўл ҳудудларида “сафари” , “ралли” ва бошқа экстремал туризм обектларини ташкил қилиш.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш