image

Ҳазорасп ва Боғотлик фуқаролар пора устида қўлга олинди.

date_range14.05.2023, 22:31

▪️Хазорасп тумани Боғдор маҳалласида яшовчи 1976-йилда туғилган аёл туман тиббиёт бирлашмасида ишлаб келиб фуқародан туғма ногирон бўлган ўғлини Урганч шаҳрида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали умрлик ногиронликга чиқарилишида ёрдам беришини ваъда қилиб пора беришга қизиқтириб эвазига 1100$ ни беришни талаб қилиб, ушбу пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари томонидан ушланган.

▪️Боғот тумани, Қораёнтоқ қишлоғида яшовчи 1986-йилда туғилган шахс танишини мактабгача таълим тизимига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб эвазига 300$ миқдорида пулни талаб қилган ва ушбу пулни олаётган вақтида ушланган.