image

Ҳазорасп ва Урганч шаҳрида яшовчи фуқаролар ЙТХ сабабли вафот этди.

date_range14.05.2023, 01:47

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1996 йилда туғулган шаҳс, Spark русумли автомашинани тегишли ҳужжатлари билан Урганч шаҳри, Жалолиддин Мангуберди кўчаси бўйлаб бошқариб бораётиб бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги дарахтга бориб урилган, натижада машина ичида бўлган йўловчи бош қисмидан жароҳат олиб касалҳонада вафот этган.


▪️Урганч шаҳри, Амударё маҳалласида яшаган 2002 йилда туғулган шаҳс, Labo русумли автомашинани Тупроққалъа-Ҳазорасп йўлининг 1 километрида бошқариб бораётиб қарама қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Isuzu русумли йўловчи автобус билан тўқнашган, натижада Labo русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳатидан туман касалҳонасида вафот этган.


▪️Ҳазорасп тумани, Овшар маҳалласида яшаган 1990 йилда туғулган шаҳс, шу йилнинг 1 май куни соат 07:00 ларда Cobalt русумли автомашинани Нукус маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Бенов-Қўнғирот-Нукус-Ғузор йўналишидаги автомабил йўлининг 439 километрида бошқарувни йўқотиб йўл четига ағдарилган, натижада ҳайдовчи олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, шунингдек машинада бўлган ҳайдовчи тан жароҳати олиб туман касалхонасига ётқизилган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.