Урганч ва Янгибозор туманларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
date_range05.05.2023, 12:46
▪️Урганч тумани, Бўстон маҳалласида яшовчи 1991 йилда туғилган шаҳс танишига Урганч тумани, Қоравул қишлоғи 1-участкасида жойлашган 4 сотих дала таморқа ер майдонини якка тартибда турар жой биноси қуриш учун жами 220 миллион сўмга сотишини кейинчалик ер участкасини номига ўтказиб беришни айтиб алдаб 2700$ ва 20 миллион сўм пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
▪️Янгибозор тумани, Бўзқалъа қишлоғида яшовчи 1969 йилда туғулган аёлга нисбатан фирибгарлик жинояти содир қилганлиги сабабли қўзғатилган жиноят ишининг дастлабки тергови давомида ушбу аёл 2020 йилнинг март ойида 5 нафар фуқаролардан жами 65 миллион 600 минг сўм пулларни қарз деб олиб алдаб ушбу пулларни ҳозирги кунга қадар қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш