
Гурлан тумани, Дўстликбоғи маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 2 май куни соат 05:00 ларда ўзи бошқарувидаги Нехиа русумли автомашинани Урганч-Янгибозор-Гурлан автомабил йўлининг каналга кесишган нуқтасидаги кўприкка чиқиш пайтида бошқарувни йўқотиб хавфсизлик бетонига бориб урилган, натижада Нехиа русумли автомашинаси салонида бўлган шу маҳаллада яшовчи 2 нафар йўловчилар олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этишган.



Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.