image

Хоразмлик 2 нафар фуқаро Тез тиббий ёрдам машинасида автоҳалокатга учраб вафот этди.

date_range05.05.2023, 10:35
1 май куни соат 06:25 ларда Тошкент шаҳар, Шойҳонтоҳур тумани, Каттабоғ маҳалласида яшовчи 1992 йилда туғулган шаҳс, ҳусусий клиникага қарашли Hyundai русумли тез тиббий ёрдам машинасини Тупроққалъа тумани ҳудудидан ўтган йўлнинг 476 километрида бошқариб бораётиб олдиндан ҳаракатланиб бораётган Бухоро вилояти, Рамитон туманида яшовчи 1993 йилда туғулган фуқаро бошқарувидаги Isuzu русумли автомашинаси орқасидан урилиб ЙТХ содир қилган, натижада тез тиббий ёрдам автомашинасида бўлган 2 нафар Хоразмлик йўловчилар ҳодиса жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.