image

Хоразм вилоятида 2023 йилнинг илк даврида энг кўп ўлим ҳолати Урганч шаҳрида қайд этилди.

date_range28.04.2023, 20:19
2023-йилнинг январ-март ойларида Хоразм вилоятида 2200 тадан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, қайд этилган ўлим ҳолатининг 899 таси қон айланиш тизими касалликларидан, 191 таси ўсимталардан,  221 таси нафас олиш аъзолари касалликларидан, 83 таси бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 108 таси овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 21 таси юқумли ва паразитар касалликлардан ва 633 таси бошқа касалликлардан вафот этганлар.

Шаҳар ва туманлар кесимида ўлимлар сони:
▪️Урганч шаҳри - 267 
▪️Урганч тумани - 245 
▪️Боғот тумани - 223 
▪️Ҳазорасп тумани - 222 
▪️Қўшкўпир тумани - 219 
▪️Шовот тумани - 185 
▪️Хонқа тумани - 150 
▪️Хива тумани - 139 
▪️Гурлан тумани - 129 
▪️Хива шаҳри - 113
▪️Янгиариқ тумани - 110
▪️Янгибозор тумани - 90
▪️Тупроққалъа тумани - 64