Хоразм вилоятида аҳоли энг кўп зич жойлашган ҳудуд Урганч шаҳри бўлди.
date_range28.04.2023, 20:10
Вилоятда 2023-йил 1-апрел ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 325 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 6 кишига ортган (2022-йилда 1 кв км га 319 киши). Шаҳар ва туманлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигиниг энг юқори кўрсаткичи Урганч шаҳрида 5201 киши, Хива шаҳрида 2854 киши, Урганч туманида 471 киши, Ҳазорасп туманида 452 киши, Хонқа туманида 452 кишини ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткичлар Тупроққалъа туманида 36 киши, Янгибозор туманида 266 киши, Янгиариқ туманида 301 киши, Қўшкўпир туманида 333 кишини ташкил этган.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш