image

Урганчлик фирибгар танишини қурилиш сабабли 2 миллиард сўм пулга чув туширди.

date_range28.04.2023, 13:24
▪️Тупроққалъа тумани, Ёшлик маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган шахс танишини алдаб уни Тупроққалъа туманида жойлашган “Уз Ауто Моторс” АЖ Хоразм вилояти филиалига ишга киритиш учун бўлиб ўтадиган имтихондан ўтказиб бериши ва ишга киритиб беришини айтиб эвазига 2 млн 600 минг сўм пулларини беришини лозимлигини айтиб 2022 йилнинг декабр ойида ушбу пулларни олган ва фирибгарлик жиноятини содир қилган. 

▪️Хива шаҳар, Янги хаёт маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғилган шахс 2022 3 ноябр куни бошқа бир фуқарога ўзига тегишли бўлмаган “Матиз” русумли автомошинани гаровга қолдириб кейинчалик унга олди сотди қилиб беришини айтиб, унинг 2600 АҚШ доллари ва 600 минг сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган. 

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган тадбиркорлик билан шуғулланувчи шахс, танишига  2019 йилда Урганч шаҳри, Байналминалчи кўчасида янги қурилаётган кўп қаватли уйли бинони биринчи қаватидаги нотурар, иккита дўкон биносини ер тўласи билан бираликда 2 млрд сўм пулдан ошиқ пулларга сотиб олиб, ушбу нотурар бинони хозирги кунгақадар топширмаганлиги ёки пулларни қайтариб бермаганлиги аниқланган. 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўғатиган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.