Қуёш панеллари – ҳам барқарор энергия таъминоти, ҳам сармоя
date_range26.04.2023, 19:53
Ҳозирда дунё миқёсида энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам ушбу йўналишда тегишлидавлат дастурлари асосида ишлар олибборилмоқда. Юртимизда ҳаво бир йилда 320 кундан зиёд очиқ бўлиб, мамлакат қуёш энергиясининг салоҳияти 51 миллиард тонна нефть эквивалентидан ортиқдир. Бу қуёш энергиясини турлича миқёсда ва ҳар хил мақсадларда – электр энергиясини ишлаб чиқариш, иссиқ сув таъминоти ва иситиш, мева ва сабзавотларни қуритиш ва шу каби кўплаб мақсадлар учун қўллаш имконини беради.Биз қуйида қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаси бўлмиш қуёш панелларининг афзалликлари, уларни ўрнатган аҳолига берилган имитиёзлар хусусида шу соҳада катта тажрибага эга тадбиркор,“ST-ENERGY” МЧЖ раҳбари Шуҳрат Йўлдошевбилан суҳбатлашдик.
Ассалому алайкум, умуман, қуёш панелларининг турлари, уларнинг нарх-навоси қандай? Шу ҳақида айтиб ўтсангиз.
– Ассалому алайкум, қуёш панеллари асосан 3 турга бўлинади: “он-грид”, “офф-грид” ва “гибрид”.
“Он-грид”- тўғридан-тўғри тармоққа уланиб, аккумуляторсиз, ишлаб чиқарилган энергияни тармоққа узатади.
“Офф-грид”- тармоқсиз, деган маънода. Аккумуляторли баттареялари мавжуд бўлиб, электр энергияси ўчирилган, умуман электр энергиясимавжуд бўлмаган жойларда ишлатилади.
“Гибрид” тури юқоридаги “он-грид” ва“офф-грид” турларининг жамланмаси бўлиб, ҳар икки ҳолатда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.
Нархига келадиган бўлсак, 1 кВтлик қуёш панелларининг нархи 11 миллион сўм атрофида.Хонадонларга, албатта, бу сал камлик қилади. Корхона ва ташкилотларга 5 ёки 10 кВтлик қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Қуёш панелларининг ишлаш муддати қандай, қанча бизга хизмат қила олади?
– Қуёш панелларининг ишлаб чиқарувчи корхоналар уларнинг хизмат қилиш муддатини 25 йил қилиб белгилаб берган, лекин панеллар 30 – 40 йил ҳам хизмат қилади. Лекин белгиланган 25 йилдан сўнг, уларнинг самарадорлиги тушиши мумкин. Бизнинг корхона ўзи ўрнатган панелларга 2 йил бепул хизмат кўрсатади.
Мамлакатимзда қуёш панелларини ўрнатган аҳолига қандай имтиёзлар мавжуд, бошқача айтганда, давлат томонидан қуёш панелларини ўрнатганлар қандай рағбатлантирилаяпти?
– Ўзбекистонда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб ҳудудлардаги уй хўжаликларида кичик қувватли қуёш панелларини (умумий қуввати 50 кВтгача) ўрнатишни рағбатлантириш бўйича «Қуёшли хонадон» дастурини амалга ошириш бошланган. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 16 февралдаги «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Дастур доирасида аҳоли томонидан қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган ортиқча электр энергиясининг ҳар бир киловатт-соатига 1000 сўмдан субсидия ажратилади.
Қуёш панелларини ўрнатган фуқаролар ер солиғи ва мол-мулк солиғидан озод қилинади. Бундан ташқари, улар юридик шахслар томонидан умумий фойдаланишдаги тармоқ учун сотилган электр энергияси учун ундириладиган даромад солиғини тўлашдан ҳам озод қилинади.
Умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 3 йил муддатга, ўрнатилаётган қуёш панелларининг қувватига нисбатан 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими билан ўрнатилган бўлса – 10 йил муддатга қатор солиқ турларини тўлашдан озод этилади.
Хусусан, ушбу қурилмалар бўйича мол-мулк солиғи, қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғи, юридик шахслар томонидан умумий тармоққа сотган электр энергияси учун олган фойдасидан ҳисобланадиган фойда солиғидан озод этилади. Қолаверса, тадбиркорлар, хорижий инвесторлар қайта тикланувчи энергия манбаларида ишлаб чиқарилган электр энергиясини давлат органига ва (ёки) ҳудудий электр тармоқларига ўрнатилган тарифларда, бошқа истеъмолчиларга ўзаро келишилган нархларда тўғридан-тўғри тузилган, шу жумладан, узоқ муддатли шартномалар асосида сотиши мумкин.
Юқорида айтдингиз, қуёш панелларининг энг арзони 11 миллтоне сўм атрофида, бу аҳолига қимматлик қилмайдими?
– Қуёш панелларини ўрнатмоқчи бўлган фуқаро ва тадбиркорларга юртимиздаги “Микрокредитбанк”, Халқ банки, Ипотека-банк, “Қишлоққурилишбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”ларда кредитлар ажратилмоқда. Мисол учун, Халқ банки томонидан фуқаролар учун бошланғич тўловисиз “Яшил макон” истеъмол кредити 5 йилгача муддатга 15 фоиздан 60 миллион сўмгача кредит берилмоқда. Кредит таъминоти жисмоний шахс кафиллиги асосида кредит базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаридан ошганда мол-мулк гарови қўйиш орқали ажратилади.
Кредитнинг муҳим шартлардан бири, кредит тўлови дифференциал усулида амалга оширилади. Қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситгичлари, шамол генераторлари, қуввати 1 МВт гача бўлганмикро ва кичик гидроэлектростанциялари, биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар, биогаз қурилмалари, бошқа қайта тикланувчи энергия манба қурилмалари, энергия сақлаш тизимлари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларнисотиб олиш учун ажратилади.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бу кредитлар 18 ёшга тўлган ва 55 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига берилади.
Сизга қизиқарли ва мазмунли суҳбат учун ташаккур билдирамиз.

Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш