image

Урганчлик фирибгар танишини ер савдосида 1000$ ва 25 миллион сўмга чув туширди.

date_range23.04.2023, 17:31
Урганч тумани, Ўртадўрман маҳалласида яшовчи 1978-йилда туғилган шахс танишига Урганч тумани, Ўртадўрман маҳалласи ҳудудидан ўзига тегишли бўлмаган экин ер майдонидан 1800.кв.метр ер майдонини ўзига тегишли эканини ва ушбу ер майдонини 120 млн сўмга сотишини, ҳужжатларини кейинчалик тўғирлаб беришини айтиб, алдаб келишилган пулларидан 1000$ ни ҳамда 25 млн сўм пулларини Урганч шаҳар ҳудудида фрибгарлик йўли билан олаётган вақтида ички ишлар бошқармаси ҳодимлари томонидан ушланган. 

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 168-моддасининг тегишли бандларига асосан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.