Боғот тумани, Хуррият маҳалласида яшовчи 1964-йилда туғилган шахс шу йилнинг 16-апрел куни соат 14:30 ларда маст ҳолда оилавий жанжал натижасида бирга яшовчи турмуш ўртоғини қорин сохасига ва жанжал вақтида уларни ажратмоқчи бўлган келинини кўкрак сохасига пичоқ санчиб, жарохат етказган. Қайнона ва келин олган тан жарохатларидан касалхонага ётқизилган, гумондор эса эҳтиёт чора сифатида қамоққа олинди.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш