image

Хоразмда айрим фирибгарлик жиноятлари фош қилинди.

date_range15.04.2023, 02:05

▪️Янгиариқ туманида рўйҳатда туриб, Урганч шаҳар, Мустақиллик маҳалласида вақтинча яшаб турган 1997 йилда туғулган шаҳс, шу йилнинг 15 март куни Телеграм ижтимоий тармоғи орқали Бухоро вилояти, Пешко туманида яшовчи 2005 йилда туғулган қиз билан танишиб унга Орифламе компаниясида ишлашни айтиб иш таклиф қилиб, гуруҳига азо қилиб қўйишини вада қилиб алдаб ўзининг пластик картасига 750 минг сўм пул маблағларини ўтказиб олиб вада қилинган ишини бажармасдан олган пулларни қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Урганч шаҳрида яшовчи 1987 йилда туғулган шаҳс, шу йилнинг 2 март куни ўзини Хоразм вилояти ҳудудий газ таъминотида Урганч шаҳар бўлимида ишлашини айтиб фуқаронинг яшаш хонадонига газ ҳисоблагичини кўриб унга 1 миллион 600 минг сўм қарзи борлигини, агар 500 минг сўм пулларни берса қарзини ўчиртириб беришини айтиб ундан ушбу пулларни олган пайтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

▪️Урганч тумани, Мевазор маҳалласида яшовчи 1978 йилда туғулган шаҳс, 2020 йилнинг сентябр ва октябр ойларида танишига шу қишлоқда дўкон қурмоқчи эканлигини, бизнесига пул кераклигини ҳамда бизнесига шерик қилишини айтиб ундан жами 5000$ олиб ҳозирги кунга қадар бизнес қилмасдан ва пулларни ҳам қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Хонқа тумани, Пахтагул маҳалласида яшовчи 1990 йилда туғулган шаҳс 2022 йилнинг 7 январ куни фуқаронинг ишончига кириб Урганч шаҳар Темир йўлчи маҳалласида жойлашган кўп қаватли турар жойнинг 4 қаватидан 2 хонали яшаш уйини сотишини айтиб ундан 210 миллион сўм пулларни олиб хонадонни уни номига ўтказиб бермасдан бошқа фуқарога сотиб юборган.

Юқорида келтирилган барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.