image

Қашқадарёлик фирибгар Ҳазорасплик фуқарони, Хивалик фирибгар Қўшкўпирлик фуқарони чув туширди.

date_range11.04.2023, 03:17

▪️Қашақадарё вилояти, Касон тумани, Машал маҳалласида яшовчи 1979 йилда туғулган шаҳс 2019 йил ноябр ойида Ҳазорасп тумани, Минг отлиқлар маҳалласида яшовчи фуқарога Россия Федерациясида жазо ўтаётган фарзандини Россия Федератасияси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги танишлари орқали озод қилишда ёрдам беришини айтиб, алдаб 6000$ ни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

▪️Гурлан туманида яшовчи 1992 йилда туғулган шаҳс ҳар бир оила тадбиркор давлат дастури асосида фуқарога унинг номига кредит олиб беришда ёрдам беришини айтиб алдаб, уни номига 32 миллион сўм кредитни расмийлаштириб кредитга олинган маҳсулотларни етказиб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилган.

▪️Хива тумани, Оқёп маҳалласида яшовчи 1984 йилда туғулган шаҳс 2020 йилнинг 3 декабр куни Қўшкўпир тумани, Ҳадра қишлоғида яшовчи фуқародан 130 миллион сўм пулини қайтариб бериш эвазига олиб агарда пулларни ўз вақтида қайтариб беролмаса номидаги турар жойни уни номига ўтказиб беришни вада қилганлиги, шунингдек 2020 йилнинг май ойида бошқа бир фуқаро Cobalt русумли автомашина сотиб олмоқчи бўлиб юрганида ушбу фуқарони олдига келиб 9000$ берса 2021 йил июн ойида унга янги Cobalt автомашинаси олиб беришини айтиб алдаб автомашинани олиб бермасдан унга бошқа бир фуқарога тегишли бўлган Captiva русумли автомашинасини олиб берган, кейинчалик ундан Captiva русумли автомашинасини олиб кетиб ушбу фуқарога ҳеч қандай автомашина ёки пулларини қайтариб бермасдан фирибгарлик жиноятини содир қилганлиги аниқланган.