image

Ҳайдовчининг эътиборсиз қувиб ўтиши натижасида бошқа бир ҳайдовчи вафот этди.

date_range10.04.2023, 00:33

▪️Хонқа тумани, Фидойилар маҳалласида яшовчи 2004 йилда туғулган шаҳс, жорий йилнинг 26 март куни соат 06:30 ларда опаси номида бўлган Nexia русумли транспорт воситасини тегишли ҳужжатлар билан Хива тумани ҳудудидан ўтган Янгиариқ-Хива автомабил йўлининг 33 километрида бошқариб бораётиб ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган, 1992 йилда туғулган фуқаро  бошқарувидаги Labo русумли автомашинани қувиб ўтиш учун қарама қарши қатнов бўлагига чиққан вақтда бошқа бир фуқаро бошқарувида бўлган ВАЗ-2107 русумли автомашинанинг олд қисми билан тўқнашиб, автомабил йўлдан тўлиқ чиқиб кетган ва бунинг натижасида ВАЗ-2107 автомабили қарама қарши қатнов бўлагига чиқиб Labo автомашинаси билан тўқнашиб кетган, натижада Labo автомашинаси ҳайдовчиси олган тан жароҳатларидан Хива туман касалҳонасида вафот этган.

▪️Ҳазорасп тумани, Шукрона маҳалласида яшовчи 1994 йилда туғулган шаҳс шу йилнинг 1 апрел куни соат 21:00 ларда бошқа бир фуқарога тегишли бўлган Nexia-2 русумли автомашинани Бўстон маҳалласи ҳудудидан ўтган Урганч-Ҳазорасп автомабил йўлининг 3 километрида бошқариб бораётиб йўлни қатнов қисмидан кесиб ўтаётган 1975 йилда туғулган фуқарони уриб юборган, натижада пиёда олган тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.