Тупроққалъада аёл ўз танишини дўконда пичоқлаб ўлдирди.
date_range10.04.2023, 00:25
2023 йилнинг 31 март куни соат 18:40 ларда Тупроққалъа тумани, Муҳаббат маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғулган аёл ўзи яшайдиган маҳаллада жойлашган озиқ овқат дўконида 1975 йилда туғулган таниши билан ўрталарида келиб чиққан низо туфайли ёнида бўлган ошхона пичоғи билан танишининг чап кўкрак соҳасига 1 маротаба уриб тан жароҳати етказган, натижада ушбу фуқаро ҳодиса жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда гумондор аёл эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш