Хивадаги ҳолат юзасидан расмий муносабат берилди.
date_range04.04.2023, 14:17
Жорий йилнинг 28 март куни Youtube ижтимоий тармоғининг “Ҳақиқат овози” каналида “Хивада зор қақшаган она, Янги Хива хони пайдо бўлдими, Президент бизни эшитинг” сарлавҳаси остида эълон қилинган фуқаро Ж.Мадримованинг видеомурожаати Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан ўрганилди.Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 26.09.2022 йилдаги ижро варақасига асосан ундирувчи Хива шаҳар ҳокимлиги фойдасига қарздор фуқаро Ж.Мадримованинг ўғли Ш.Аллаяровдан 868.279.109 сўм ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувига 28.09.2022 йилда келиб тушган ва ижро иши қўзғатилиб, ижро ҳаракатларига киришилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 10.02.2023 йилдаги кассация ажримига асосан мазкур ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги сабабли, ижро иши 20.02.2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги” Қонунининг 37-моддаси 2-қисми 4-бандига асосан тугатилган.
Ҳозирда Бюронинг Хива шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролар Ж.Мадримова ҳамда Ш.Аллаяровлар билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд эмас.
Шунингдек, фуқаро Ш.Аллаяров билан телефон орқали боғланилиб, олиб борилган суҳбат давомида Ш.Аллаяров Бюрога нисбатан ҳеч қандай даъво ва этирози йўқлигини маълум қилди.
Хатолик ёки ишламаётган хавола топлидими?
Сайтда хатоликларга дуч келсангиз Ctrl + Enter
тугмаларини босган ҳолда бизга хабар жўнатишинингиз мумкин.
shareБошқаларни хам хабардор қилинг















Изоҳлар (0)
Изоҳ қолдириш