image

Хива шаҳрида яна бир ноқонуний қурилма буздирилди

date_range04.04.2023, 11:35
Мажбурий ижро бюросининг Хива шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг жавобгар О.Нурметов томонидан Хива шаҳри Янгиҳаёт маҳалласи ер харитасининг 601-қисм контурида 5,0 кв.метр қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган шохобчани унинг ҳисобидан бузиб ташлаш ва ер майдонини олдинги ҳолатга келтириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд эди. Давлат ижрочиси томонидан қарздор ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариши тўғрисида бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан, қарздор ноқонуний қурилган шохобчани бузмаган. 
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида мазкур ноқонуний қурилган қурилма мажбурий тартибда буздирилиб, ижро ҳужжати бўйича иш юритуви тамомланди.

©️Шухрат Палванов, Бюронинг Хива шаҳар бўлими давлат ижрочиси