image

Хоразмдаги зўрлик ҳолати бўйича Бош прокуратура муносабат билдирди.

date_range02.04.2023, 12:50
Хоразм вилоятида Адлия бошқармаси бошлиғи ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи томонидан 3 нафар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари мунтазам зўрланиб келгани хабар қилинган эди. Бош прокуратура ҳолатга муносабат билдирди. Қайд этилишича, Бош прокуратура томонидан Хоразм вилоятидаги ҳолат билан боғлиқ жиноят иши бўйича чиқарилган суд ҳукми ва аппеляция инстансиясининг ажримлари қонунийлиги ўрганилган. 29-март куни судланган А.Машарипов ва А.Курязовларга енгил жазо тайинланганлиги ва бошқа ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстансияси судига протест келтирилган.

Маълумот учун, Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича мудири Саида Мирзиёева ушбу ҳолатнинг хавотирли эканини билдириб, Бош прокуратура синчиклаб текширув ўтказиши кераклигини таькидланган.