image

Урганч туманига янги ҳоким тайинланди.

date_range02.04.2023, 12:47
Урганч туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фрунзе Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди ва Урганч тумани ҳокими лавозимига Султанов  Ғайратжон Пўлатович тайинланди.

Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Султанов Ғайратжон Пўлатович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.