image

Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига бош шифокор тайинланди.

date_range02.04.2023, 12:45
Xoразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан Тангрибердиев Купалбай Раимбердиевич вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори лавозимига тайинланди. 1976 йилда туғилган К.Тангрибердиев 2000 йил 1-Тошкент давлат тиббиёт институти Урганч филиалини тамомлаб, ушбу муассасада кафедра ассистенти, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида шифокор вазифаларида ишлаган. Кейинчалик вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси “Саломатлик-2” ва “Аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” қўшма лойиҳасининг вилоят бюроси директори, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда меҳнат қилган.

47 ёшли малакали мутахассис тайинловга қадар Хонқа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатаётган эди.